Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади

Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади

11 мар 2025
290
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

2025 йил 13 март Тошкент вақти билан соат 05:00 дан 2025 йил 25 март 05:00 гача Шаҳрисабз аэропорти учиш-қўниш йўлагида капитал таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади.

Учиш-қўниш йўлагининг узоқ муддат - 1983 йилдан бери ишлатилиши муносабати билан ҳамда ҳаво кемаларининг қўниши ва учиши хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг капитал қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади. Хусусан, 1554 м узунликдаги учиш-қўниш йўлаги юзасини алмаштириш ва мустаҳкамлаш режалаштирилган. Шунингдек, юриш йўлагининг устки қатлами ҳам таъмирланади. Танлов натижаларига кўра, қурилиш-таъмирлаш ишларини “Фаргона йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси” олиб боради. 

Қайд этиш жоизки, шу пайтгача Шаҳрисабз аэропортида самолётларни қабул қилиш имконияти чекланган эди – парвозлар ҳафтасига икки марта кичик Л-410 самолётларида амалга ошириларди. Учиш-қўниш йўлаги таъмирлангандан сўнг аэропорт ўрта масофага мўлжалланган замонавий АТР-72 самолётларини ҳафтасига уч мартагача қабул қилиш имкониятига эга бўлади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: