Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Дунёнинг энг истиқболли сайёҳлик манзиллари рўйхатида Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади
Дунёнинг энг истиқболли сайёҳлик манзиллари рўйхатида Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади
18 дек 2024
70
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Wanderlust саёҳат журнали ҳар йилги Reader Travel Awards учун дунёдаги энг севимли манзилларга овоз бериш бўйича сўровнома ўтказди. Бу йил 168 минг саёҳатчи 22 турли тоифада овоз берди. Ўқувчилар ўзларининг севимли истиқболли йўналишлари учун ҳам овоз беришган ва Ўзбекистонни энг истиқболли ривожланаётган йўналиш деб эътироф этишган.
Журналда “Ўзбекистон ўзининг тарихий бойликларидан ташқари, Қизилқум чўлининг бепоён кенгликларидан тортиб Орол денгизи қирғоқларигача бўлган ажойиб табиий манзараларга эгалиги, бироқ бу гўзалликлар кўпинча муносиб эътибордан четда қолиши” таъкидланган.
“Аммо бу Ўзбекистонда кўриш мумкин бўлган ҳамма нарса эмас. Мамлакат ҳудудида Нурота тоғлари жойлашган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг узоқ виночилик тарихи ва ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган ош билан танишиш орқали ўзбек маданиятига чуқурроқ шўнғиш имкониятлари ҳам мавжуд”, — дейилмоқда.
Рўйхатда Албания иккинчи, Қатар эса учинчи ўринни эгаллади.