Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Уй қамоғида бўлганларга браслет қўллаш тартиби белгиланди

Уй қамоғида бўлганларга браслет қўллаш тартиби белгиланди

13 дек 2024
70
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан бошлаб уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ҳамда озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахсларнинг эҳтиёт чораси ва жазони ижро этиш жойида бўлишини реал вақт режимида масофадан туриб назорат қилиш тартиби амалиётга босқичма-босқич жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 декабрдаги қарорида белгиланди.

Уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ёки озодликни чеклаш жазоси тайинланган қуйидаги шахсларга электрон браслет қўллаш мумкин эмас:
 - 18 ёшга тўлмаган шахслар;
 ҳомиладор аёллар;
 - уч ёшга тўлмаган болалари бор аёллар;
 - биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
 - тиббий кўрсатмага кўра электрон браслетни тақиш тавсия этилмайдиган шахслар (имплант қилинган кардиостимулятор ўрнатилган шахслар, юқумли тери касаллиги (аллерго контакт дерматит, тери замбуруғи ёки қичима касаллиги) бўлган шахслар).

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: