Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Газ таъминотида вақтинча чекловлар жорий этилган

Газ таъминотида вақтинча чекловлар жорий этилган

12 дек 2024
690
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

(фото: "Ҳудудгазтаъминоти" АЖ) “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мурожаат юзасидан расмий муносабат билдирди.

"Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши сабабли табиий газга бўлган талаб ортиб, айрим ҳудудларда қувурларда газ босими пасайиши кузатилмоқда. Аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш устувор вазифа эканини инобатга олган ҳолда, баъзи улгуржи истеъмолчиларга чегаралашлар жорий этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 сентябрдаги ПҚ-339-сон қарорига мувофиқ, газ таъминотида узилишлар бўйича иссиқхона хўжаликлари камида 24 соат олдин хабардор қилинади. Бундай ҳолларда, истеъмолчилардан захира ёқилғидан фойдаланиш талаб этилади.

Ҳаво ҳарорати кескин пасайган пайтларда жорий этилган чегаралашлар қувурлардаги газ босими барқарорлашгандан сўнг бекор қилинишини маълум қиламиз", дейилади хабарда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: