Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Прокурор ўринбосари Қашқадарёни коррупцияда айблаб, суд ходимларини ҳақоратлади

Прокурор ўринбосари Қашқадарёни коррупцияда айблаб, суд ходимларини ҳақоратлади

06 ноя 2024
6 270
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида каврак шираси ва данагини экспорт қилиш билан шуғулланиб келган тадбиркор экологияга зарар етказиш, шунингдек, афғон фуқаросидан 53 минг доллар пулни олиб, вақтида маҳсулот етказиб бермаганликда пулларни ўз манфаати йўлида сарфлаб юборишда гумонланиб, қамоққа олинган. Бу ҳақда “Дарё” тадбиркорнинг яқинларига таяниб, хабар берди.

Қўшимча қилинишича, тадбиркорни катта зарар етказишда айблаган Бойсун прокурори ўринбосари Намоз Авазов телефон орқали шу масала юзасидан сўзлашувларда қашқадарёлик мансабдорларни коррупсионер деб атаб, судларни ҳақорат қилган. 

 “Қашқадарё гала коррупсионер экан-ку”, деган тадбиркор ишини тергов қилаётган прокурор ўринбосари. 

 Шунингдек, у Деҳқонобод тумани собиқ прокурорини ўта ёмон сўзлар билан тилга олиб, айблаган: 

 “У бола ҳали қамалиб кетади. У қанақа прокуратура ходими?.. Ҳамма тарафни энасиникига тиққан Лазиз Ҳамраев экан. Ҳали ўзига ҳам чиқаман. Эртага инспексияга хат ҳам қилиб бераман устидан. Жавобини беради”. 

Бу сўзлари ортидан прокурор ўринбосари туҳмат ва ҳақорат қилишда айбланиб, 6 миллион 800 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: