Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қамашида тадбиркор электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Қамашида тадбиркор электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди

11 сен 2024
240
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Қамаши тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда Косон туманидаги “B.I.” фермер хўжалиги раҳбари А.Ф. ҳамда Қамаши туманидаги “P.S.” фермер хўжалиги раҳбари С.П. хўжаликнинг электр сув насосларини тижорат мақсадида тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, жами 349,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: