Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қаршидаги шифохона лифти шахтасидан аёл жасади топилди

Қаршидаги шифохона лифти шахтасидан аёл жасади топилди

09 авг 2024
2 970
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қарши тумани, Қоратепа маҳалласида яшовчи аёл 3 август куни Қарши шаҳридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Қашқадарё филиалига қарашли «Темирйўл» шифохонасида бахтсиз ҳодиса сабаб вафот этди.

Маълум бўлишича, 8 йилдан буён мазкур шифохонада орастабону вазифасида ишлаб келаётган 38 ёшли аёл ўша куни ўз иш жойига келади ва доимгидай иш фаолиятини давом эттиради. Туш пайтида эса, тахминларга кўра, аёл шифохона лифтидан фойдаланиш учун лифт шахтасига ўрнатилган эшикка боради ва ишламаётган лифт шахтасига тушиб кетган. 

Марҳума шифохонада кўринмай қолган учун қидириш бошланади. 38 ёшли аёлнинг жасади у йўқолиб қолганидан 20 соат ўтиб, лифт шахтасидан топилган. Шифокорларнинг бири журналистга билдиришича, лифт оғир аҳволдаги беморларни ташиш зарурати туғилгандагина лифтдан фойдаланиб келган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: