Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » “Баркамол авлод” болалар мактабининг собиқ директори қамалди

“Баркамол авлод” болалар мактабининг собиқ директори қамалди

09 авг 2024
3 020
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

2024 йилнинг 6 август куни эълон қилинган суд ҳукмига кўра, Қашқадарё вилояти, Кўкдала туманидаги Баркамол авлод болалар мактаби директори вазифасида ишлаб келган фуқаро Жиноят ишлари бўйича Миришкор туман суди ҳукмига кўра, 6 йилу икки ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Судланувчи И.Х. Қарши туманидаги 12-сонли умумий ўрта таълим мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ишончига кириб, таълим соҳасида юқори лавозимда ишловчи таниши орқали уни Яккабоғ туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудирлигига ўтказишни ваъда қилган. Эвазига 55 минг доллар бериши кераклигини айтиб, олдиндан 30 минг долларни олган пайтда қўлга олинган эди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: