Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » "Ташаббусли бюджет" орқали Ғузордаги оилавий поликлиника филиали таъмирдан чиқарилди

"Ташаббусли бюджет" орқали Ғузордаги оилавий поликлиника филиали таъмирдан чиқарилди

22 июл 2024
480
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Туманнинг “Янги ҳаёт” маҳалласи аҳолиси "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг 2023 йил 1-мавсумида фаол иштирок этиб, 46-оилавий поликлиника филиалини таъмирлаш таклифини билдиришди ва 7104 та овоз олган ҳолда лойиҳа ғолиби деб топилди.

Умумий қиймати 1 млрд 83 млн сўм маблағ эвазига 46-оилавий поликлиника филиали янгидан барпо этилиб, аҳоли учун фойдаланишга топширилди. 

Оилавий поликлиникани очилишида туман ҳокими Бекзод Суюнов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари, кекса нуронийлар, маҳалла аҳли, тиббиёт соҳаси вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида туманда тиббиёт соҳасида амалга оширилган ишлар ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ҳақида тўхталиб ўтилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: