Тумандаги 125 та умумтаълим мактабларининг 11-синфини 3575 нафар ўғил-қиз тамомлади. Улар орасида иқтидор ва истеъдодлар талайгина. Буни битирувчиларнинг 72 нафари фанларни аъло баҳоларга ўзлаштиргани ва намунали хулқи учун олтин медал, 19 нафари эса кумуш медалга сазовор бўлганида кўриш мумкин.
Туман ҳокимлиги мажлислар залида ташкил этилган тадбирда туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари озод ва обод юртнинг эртанги куни эгалари сифатида қанот ёзиб, келажак сари дадил парвозга чоғланган битирувчиларга медалларни топширишди.