Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Ғузорда "Нуронийлар маскани” фойдаланишга топширилди

Ғузорда "Нуронийлар маскани” фойдаланишга топширилди

26 фев 2024
720
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги "Мустақиллик" маҳалласида фойдаланишга топширилган “Нуронийлар маскани” кекса авлод вакилларига давлатимиз эътиборининг амалдаги ёрқин ифодаси бўлди.

Мазкур гўшада меҳнат фахрийларининг маданий ҳордиқ олиши учун дам олиш хонаси, кутубхона ва тиббиёт хоналари, спорт-соғломлаштириш зали, шахмат-шашка ташкил этилган.  

Масканнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, вилоят ва туман нуронийлари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида вилоят ҳокими Муротжон Азимов сўзга чиқиб, Президентимиз томонидан инсон қадрини улуғлаш, кексаларга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг чегараси йўқлиги, уларни ижтимоий ҳимоялаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, саломатлигини сақлаш учун барча шароит ва имкониятларни яратиб берилганлиги, доимий эътиборда эканлигини таъкидлади.

Маълумот учун, шу ернинг ўзида туман Нуронийлар бўлими, маҳалла еттилиги, Маънавият бўлими, спорт заллари ва бошқа кўплаб ижтимоий-тарбиявий марказлар жойлашган.

Тадбирдан фото лавҳалар: 


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: