Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Дарахт кесган ҳоким ёрдамчиси жаримага тортилди

Дарахт кесган ҳоким ёрдамчиси жаримага тортилди

30 янв 2024
990
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Яккабоғ туман бўлими инспекторлари томонидан навбатдаги назорат рейд тадбири олиб борилди.

Рейд давомида Яккабоғ тумани «Тўқбой» МФЙ ҳудудида ҳоким ёрдамчиси П.Р. томонидан 20 та наъматак бутаси ва 5 та олча дарахти ноқонуний кесилганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Дарахтлар кесилиши натижасида табиатга 9 млн 350 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланди. Шунингдек, П. Р. 3 млн 400 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: