Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Муротжон Азимов ёшларни таклифидан келиб чиқиб икки янги қарорни имзолади

Муротжон Азимов ёшларни таклифидан келиб чиқиб икки янги қарорни имзолади

13 янв 2024
1 520
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарёда "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилган эди. Учрашув давомида ёшлар томонидан IT мутахассисларини чет эл сафарига юбориш, мактаб ўқувчилари учун стипендия ташкил этиш каби қатор таклифлар билдирилган. Муротжон Азимов мазкур таклифларни қўллаб-қувватлаш учун иккита муҳим қарорни қабул қилди.

Қашқадарё вилояти ҳокими томонидан вилоятда рақамлаштириш, IT соҳасини ривожлантириш ва ёшларни бу соҳалар бўйича қўллаб-қувватлаш тўғрисида янги қарор қабул қилинди. 

Қарорга кўра, ҳар йили икки маротаба ўтказилиши белгиланган “Қашқадарё вилояти ҳокимининг истиқболли IT лойиҳалар кўрик танлови” ғолибларидан 10 нафарини маҳаллий буджет маблағлари ҳисобидан IT соҳаси ривожланган давлатларга бир ҳафта муддатда тажриба алмашиш мақсадида юборилади.

2024-2025 ўқув йилидан бошлаб мактаб ўқувчилари ўртасида энг намунали ва иқтидорли ўқувчилар учун “Вилоят ҳокими стипендияси“ жорий этилади.

Маълумотларга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг энг намунали ва иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг интилиш ва истеъдодларини қўллаб-қувватлаш ҳамда муносиб тақдирлаш мақсадида “Вилоят ҳокими стипендияси“ни жорий этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: