Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда 1000 нафардан ортиқ фуқаролар алимент сабаб қамалган

Қашқадарёда 1000 нафардан ортиқ фуқаролар алимент сабаб қамалган

28 ноя 2023
520
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бюро органлари томонидан вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида тегишли чоралар кўриб борилмоқда. Алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаган қарздорларга нисбатан қонуний чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар суд органларига юборилмоқда. 

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида 1149 нафар, ноябрь ойининг ўтган 24 кунида 114 нафар, шунингдек, 21-24 ноябрь кунлари 60 нафар қарздорларга суд ҳукми ўқилди.

Шунингдек, Бюронинг Ғузор туман бўлими томонидан 14 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаган ҳуқуқбузарларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар ЖИБ Ғузор туман судига юборилиб, МЖтКнинг 47/4-моддаси асосида кўриб чиқилди. Суд жараёнида 6 нафар қарздорлар алимент қарздорлигини тўлаганлиги сабабли МЖтКнинг 27/1-моддаси 10-бандига асосан маъмурий иш тугатилди ҳамда 1 нафар қарздорга суд томонидан муддат берилди, бир нафарига 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: