Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Ҳоким ўринбосари ва 7 нафар ёшлар етакчиси. Қарши тумани ҳокимлигида ҳафта «ҳайфсан» билан якунланди

Ҳоким ўринбосари ва 7 нафар ёшлар етакчиси. Қарши тумани ҳокимлигида ҳафта «ҳайфсан» билан якунланди

26 ноя 2023
2 650
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Туман ҳокими Зоир Алиқулов бошчилигида "Ёшлар дафтари" платформасини юритиш масаласида танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда МФЙларда фаолият юритаётган ёшлар етакчилари иштирок этди.

Белгиланган вазифаларнинг бажарилиши ҳамда жойларда ташкил этилган ҳаракатлар самараси сарҳисоб қилинди.

Танқидий йиғилиш давомида 7 нафар ёшлар етакчисига ҳайфсан берилди. Натижалар яхшиланмаса айрим ёшлар етакчилари вазифасидан озод этилиши бўйича огоҳлантирилди.

"Қовчин", "Узумзор", "Потрон", "Тинчлик" ва "Ўзбекистон Мустақиллиги" маҳаллалари ёшлар етакчиларининг фаолияти намунали йўлга қўйилганлиги айтиб ўтилди.

Ташаббускор ва фаоллик кўрсатаётган ёшлар етакчиларига моддий рағбатлантириш белгиланди.

Шунингдек, ҳафта давомида туман ҳокимининг қурилиш коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалар бўйича ўринбосарига ҳам интизомий жазо берилган. 

Ўзига юклатилган вазифаларини лозим даражада бажармасдан масъулиятсизликка йўл қўйганлиги ва туман ҳудудларидаги ободонлаштириш ҳамда туман ҳудудида тозаликни таъминлаш вазифасини лозим даражада бажармаганлиги сабабли туман ҳокимининг қурилиш коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалар бўйича ўринбосари Олимжон Очиловга нисбатан Меҳнат кодексининг 312-моддасининг 1-қисми 2-бандига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг 15 фоиз миқдорида жарима жазоси қўлланилган. 

Қолаверса, туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Даминов Диёр Ҳайдаровичга ҳам «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: