Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » 22 нафар беморнинг кўзига сунъий гавҳар қўйилди

22 нафар беморнинг кўзига сунъий гавҳар қўйилди

21 ноя 2023
300
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Мазкур юқори технологияли операциялар Давлат тиббий суғурта жамғармаси ҳисобидан ташкил этилди.

Жарроҳлик амалиётлари филиалнинг моҳир кўз жарроҳлари ҳамда малакали мутахассис Муроджон Темиров томонидан муваффақиятли тарзда бажарилди.

Шунингдек, 60 дан ортиқ бемор кўрикдан ўтказилиб, зарур тавсиялар берилди.

Филиал фаолиятидаги яна бир муҳим янгилик — бу шифо масканига янги "Як" лазер ускунасининг келтирилиши бўлди. Бу ускуна йўқлиги боис йилига глаукома ва катарактадан азият чекаётган 500 нафардан ортиқ бемор марказга юборилар эди. Эндиликда кўзнинг олдинги қисмида бажариладиган бу турдаги операциялар вилоятнинг ўзида, тиғсиз амалга оширилади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: