Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қарши-Еттитом йўлида икки ҳафта ичида содир бўлган ЙТҲ натижасида 6 киши ҳалок бўлди

Қарши-Еттитом йўлида икки ҳафта ичида содир бўлган ЙТҲ натижасида 6 киши ҳалок бўлди

01 май 2023
2 547
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилишича, Қарши-Еттитом автомобил йўлида икки ҳафта ичида иккита аянчли ЙТҲ содир бўлган. ЙТҲлар натижасида 6 киши ҳалок бўлган

Маълумотларга кўра, 2023 йил 10 апрель куни соат 5:00 ларда Cobalt машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Шундан сўнг машина қарама-қарши томонга чиқиб кетиб, рўпарадан келаётган Spark машинаси билан тўқнашган.

Оқибатда ёнғин содир бўлиб, ҳар икки машина ёниб кетган ва уларнинг ҳайдовчилари ҳамда яна икки нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, ҳалок бўлган.

2023 йил 23 апрель куни соат 4:40 ларда Lacetti русумли машинани бошқарган ҳайдовчи оралиқ масофани сақламаган. Машина ўзидан олдинда кетаётган юк машинасининг орқа томонига бориб урилиб, ёниб кетган.

Ушбу ҳодиса оқибатида Lacetti ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: