Қашқадарё вилояти Касби тумани «Назартепа» МФЙ ҳудудида жорий йилнинг январь ойида “Индорама агро” кластери томонидан 560 тўп турли катталикдаги, асосан кўп йиллик дарахтлар ноқонуний тарзда кўчирилиши оқибатида дарахтлар илдизига зарар етган.
Маълумотларга кўра, Табиат ресурслар вазирлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан 2,8 млрд сўм зарар ҳисобланиб, 2023 йилнинг 10 январь куни ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилган.