Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Ақл ёшда эмас, бошда: Деҳқонободлик 76 ёшли фуқаро 38 ёшли аёлни шарманда қилувчи видео тасвирларни Telegram'дан ўчириб ташлаш учун пул талаб қилиб, қўлга тушди

Ақл ёшда эмас, бошда: Деҳқонободлик 76 ёшли фуқаро 38 ёшли аёлни шарманда қилувчи видео тасвирларни Telegram'дан ўчириб ташлаш учун пул талаб қилиб, қўлга тушди

09 апр 2023
3 563
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи 38 ёшли Б.У. ариза билан мурожаат қилиб, ўзига таниш бўлган М.Р. уни шарманда қилувчи сохта фото ва видео тасвирлар тайёрлаб, уларни “Телеграм” мессенжеридаги каналларда тарқатганлигини ва уларни ўчириб ташлаш эвазига 8.000.000 сўм пул талаб қилаётганлигини билдириб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.  

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманида яшовчи 38 ёшли М.Р., Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи 76 ёшли фуқаро Н.С. билан биргаликда содир этилганлиги аниқланди.

Жиноят содир этган М.Р. ва Н.С.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Қонунга мувофиқ, М.Р. ва Н.С. лар томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар  учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.  

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: