Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » "Россия ғалласи Қозоғистон ниқоби остида экспорт қилинмоқда", - TASS

"Россия ғалласи Қозоғистон ниқоби остида экспорт қилинмоқда", - TASS

23 фев 2023
1 676
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

TACC маълумотларига таяниб Kun.uz хабар бермоқда, Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлигининг (ММА) аниқлашича, Россия ғалласи Қозоғистон ниқоби остида бошқа давлатларга экспорт қилинмоқда. 

Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлигининг маълумотларига кўра, маҳаллий корхоналардан бири 2021-2022 йилларда Ўзбекистон, Афғонистон ва Тожикистонга бир миллиард тенге (2,2 миллион доллар) қийматли 8,3 минг тонна Россия ғалласини экспорт қилган. 

Қозоғистон компанияси имтиёзли экспорт тарифини олиш учун маҳаллий фермер хўжаликларининг ғалла Қозоғистонники экани ҳақидаги сохта ҳисоб-фактураларидан фойдаланган. Кулранг схемалар транзит тарифидан қочиш имконини берган. Ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари давом этаётгани айтилмоқда. 

Маълумотларга кўра, 2022 йилда Россия фермерлари рекорд даражада кўп - 153,8 миллион тонна ғалла етиштирган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: