Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » "Саноатдаги таназзулнинг занжири энергетикадан бошланган", - Отабек Бакиров

"Саноатдаги таназзулнинг занжири энергетикадан бошланган", - Отабек Бакиров

22 фев 2023
1 406
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ / ТАНЛОВ

Иқтисодчи, Отабек Бакиров Telegram-каналида ёзишича, Январда Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқаришнинг физик ҳажми деярли 10%га, жон бошига физик ишлаб чиқариш эса деярли 12%га қисқариб кетган.

Саноатдаги таназзулнинг занжири, табиийки, энергетикадан бошланган.

Демак, кризисли январда: 

Газ ишлаб чиқариш 4,7 млрд.кубдан, 4,3 млрд.кубгача;

Кўмир 482 минг тоннадан 415 минг тоннагача;

Газ конденсати 120 минг тоннадан 109 минг тоннагача;

Электр энергияси 6,7 млрд.квт.соатдан 6,5 млрд.квт.соатгача;

Иссиқлик энергияси 3,4 млн.Гкалдан 3,1 млн.Гкалгача қисқариб кетган.

Занжир энергетикадан саноатнинг бошқа соҳаларига ҳам уланган. Хусусан, бўёқ ва лаклар ишлаб чиқариш 7 баробардан кўпга, автомобиль ишлаб чиқариш дяерли 4 баробарга, двигатель ишлаб чиқариш деярли 3 баробарга, цемент ишлаб чиқариш 2 баробардан кўпга қисқарган.

Яна бир оғир зарбани текстиль соҳаси қабул қилиб олган. Хусусан, калава ип ишлаб чиқариш 31%га қисқарган.

Анчадан буён деградация кузатилаётган ароқ ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми эса кризисли январда ортган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: