Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Муборакдаги "боғча"нинг 3 нафар ходимига иш ҳақи ортиқча тўланган

Муборакдаги "боғча"нинг 3 нафар ходимига иш ҳақи ортиқча тўланган

20 фев 2023
1 593
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ / ТАНЛОВ

Қашқадарёлик блогер “Яздурдиев” телеграм каналида Муборак туманидаги 2-Давлат мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ўтказилаётганлиги, иш ҳақида ортиқча тўлов аниқлангани хусусида эълон қилинган постлар юзасидан вилоят Мактабгача таълим ташкилоти муносабат берди.

Унга кўра, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг 2023 йил 15 февралдаги 8-сонли хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги буйруғига асосан (ушбу буйруққа Муборак тумани прокуратурасининг 2023-йил 10-февралдаги 15-1590/23-сонли хизмат текшируви тайинлаш ҳақидаги хати асос қилинган) Муборак туманидаги 2-Давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан атрофлича ва тўлақонли хизмат текшируви ўтказиш мақсадида вилоят мактабгача таълим бошқармаси масъуллари Муборак туманига хизмат сафарига юборилган.

Ўрганиш давомида ташкилотдаги 3 нафар ходимларга жами 16.869.766 сўм иш ҳақлари ортиқча ҳисобланиб тўловларга йўл қўйилганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан 2023 йил 17 февралда Муборак туман бандликка кўмаклашиш марказига 01-02/2-230 сонли хат юборилиб, ушбу ортиқча тўловлар юзасидан ҳуқуқий-юридик хулоса сўралган.

Шунингдек, ўрганиш давомида Муборак туман мактабгача таълим бўлими ва Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг масъул ходимларига амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ кўрсатма ва тушунчалар бериб ўтилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: