Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда корхона раҳбари электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, ярим млрддан ортиқ зарар етказди

Қашқадарёда корхона раҳбари электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, ярим млрддан ортиқ зарар етказди

17 фев 2023
1 927
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нишон туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” вилоят ҳудудий бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “Э.Г.” МЧЖ раҳбари И.Б., туман электр таъминоти корхонаси масъул шахслари ва бошқалар билан ўзаро тил бириктириб, “Э.Г.” МЧЖнинг автомобилларга сиқилган газ тўлдириш компрессор станциясида қуввати 1 000 кВА бўлган трансформатор ўрнатилган бўлсада, 630 кВА бўлган трансформатор ўрнатилиб, техник кўрикдан ўтказилганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали 839,5 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 566,6 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: