ИИБ қоидабузарларни аниқлаб, машиналарни вақтинча сақлаш майдончасига олди
Жорий йилнинг 5 февраль куни Қарши шаҳар Буюк турон кўчаси бўйлаб автомашиналарнинг давлат рақам белгиларини ўзбошимчалик билан ечиб, йўлни ҳар иккала қатнов қисмини тўсиб, гуруҳ бўлиб ҳаракатлангани ижтимоий тармоқларда тарқалганди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, автомашиналарнинг ҳайдовчилари аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига асосан, маъмурий баённома тузилиб, автомашиналар вақтинчалик сақлаш майдончасига қўйилди.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарёда туман ҳокими хизмат машинаси жарима майдонига тиқилди
Қонун ҳаммага тенг.