Қашқадарё вилоятининг янги ташкил этилган Кўкдала туманида ҳар куни байрам. Ҳар куни замонавий муассасалар қад ростлаб, очилиш маросимлари ўтказилмоқда. Айниқса, мактабгача таълим муассасаларининг ташкил қилиниши бу борада етакчи бўлмоқда.


Шунингдек, бугун олис ҳудуд "Пахталисой" маҳалласида "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси ҳомийлиги асосида қуриб битказилган, 120 ўринга мўлжалланган боғча ҳам фойдаланишга топширилди.
