Бухоролик фуқаро Шаҳрисабздаги дўконларда ўғирлик қилиб, қўлга тушди
Шаҳрисабз шаҳар "Яшил Диёр" МФЙда яшовчи якка тартибдаги тадбиркор Ф.Ф. эрталаб савдо дўконига келиб нарсалари бетартиб ётганлигини билди. Ва бу ҳақда дарҳол ички ишлар органларига қўнғироқ қилди.
Суриштирувлар давомида дўкондан 2 млн 200 минг сўм пул ва 200 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ўғирлик йўли билан талон-торож қилган шахс Бухоро вилояти Бухоро тумани "Гулшанобод" МФЙда рўйхатда турувчи А.С. эканлиги аниқланди.Бундан ташқари, А.С. шу куни Шаҳрисабз шаҳар Ипак-Йўли кўчасида жойлашган дорихонадан 100 минг сўмни яширин равишда ўғирлик йўли билан олганини билдирди.
Мазкур ҳолатлар бўйича олиб борилган дастлабки тергов ва тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида С.А.дан ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Ҳозирда Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Ўхшаш янгиликлар:
Шаҳрисабзда шифокор фуқародан 500 минг сўм пора олган вақтда ушланди
Шаҳрисабз шаҳар "Тепарлик" МФЙда яшовчи шифокор И.У. пора билан қўлга тушди.
Муборак туманидаги банкомат олдида фирибгар пайдо бўлди
Муборак туманидаги банкомат олдида фирибгарлик қилиб, ўзга фуқаронинг пластикидан 6млн 900 минг сўм пулларни ечиб олган шахс устидан жиноят иши қўзғатилди.