Қаршидаги ҳарбий оркестрлар уйи сотувга қўйилди
Қарши шаҳри Мустақиллик кўчасида жойлашган, ҳарбий оркестрлар уйи сифатида фойдаланилган бино сотувга қўйилди.
Э-аукцион орқали сотилаётган бино 7 млрд 789 млн сўмдан ошиқроқ маблағга баҳоланмоқда. Савдода иштирок этиш учун электрон аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати шу йилнинг 17 ноябрь кунига белгиланган.
Киритилган маълумотга кўра, бино 1970 йилда қурилган.