Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёда университет талабаси "фоизсиз онлайн кредит" ниқоби остида ўғирлик қилди

Қашқадарёда университет талабаси "фоизсиз онлайн кредит" ниқоби остида ўғирлик қилди

19 окт 2022
1 074
МАҲАЛЛИЙ
Қашқадарё вилоятида «фоизсиз онлайн кредит» ниқоби остида фуқаронинг пластик картасидаги пулларни ечиб олган университет талабаси қўлга олинди.

Хабарга кўра, Касби туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро С.Ф. ариза билан мурожаат қилиб,  телеграм мессенжери орқали таклиф қилинган "Агробанк фоизсиз кредитлар“ сарлавҳали гуруҳга кириб, ундаги эълон бўйича онлайн кредит олмоқчи бўлиб, банк карта маълумотларини зарарли ҳаволага киритганлиги, шундан сўнг унинг банк картасидаги жами 2 млн 300 минг сўм пуллари номаълум шахс томонидан ечиб олинганлигини маълум қилиб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи, университет талабаси, 2002 йилда туғилган  М.М. содир этганлиги аниқланган ва унинг бошқа жиноий қилмишлари фош этилган.

М.М.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: