Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарё вилояти ҳокимлигида коррупцияга қарши курашувчи бўлим ташкил этилди

Қашқадарё вилояти ҳокимлигида коррупцияга қарши курашувчи бўлим ташкил этилди

13 окт 2022
1 472
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат бўлими фаолияти тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Маълум қилинишича, Коррупцияга қарши ички назорат бўлими фаолиятида очиқлик ва шаффофлик, коррупцияга қарши курашиш сиёсати, идоравий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалиётга самарали татбиқ этиш, ходимлар томонидан касбий одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш, коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чораларини кўради.

Маълумот учун, Равшанов Ринат Мейлиевич Қашқадарё вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва вилоят ҳокимлиги юридик хизмати бош юрисконсульти вазифасидан озод этилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: