2018 йил октябр ойидан буён Тошкент вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Салом Самадов Қашқадарё вилоят прокурори лавозимига тайинланган.
Салом Самадовга жорий йил январ ойида президент фармони билан 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси унвони берилган.
Июл ойи охирларида Ўзбекистон бош прокурори иштирок этган Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси сессиясида Эркабой Тожиев республикага прокурор этиб тайинланганди. Ушбу тайинловдан кейин Қашқадарё вилояти прокурори лавозими бўшаб қолганди.