Яккабоғда қабристон ҳудудига ким мол боқди?
Кеча ахборот сайтимизнинг телеграм каналида Яккабоғдаги қабристон ҳудудида мол боқилмоқда мазмунида видеохабар эълон қилинганди. Яккабоғ тумани ҳокимлиги ушбу ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, видео Яккабоғ туманидаги Ёшлик маҳалласи ҳудудида жойлашган қабристонда тасвирга олинган.
"Қабристонга С.Бойсаров томонидан чорва моллари қўйиб юборилган, албатта бу ҳолат кенг жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлган. Ушбу ҳолат ҳозирда туман ҳокимлиги ҳамда ички ишлар ходимлари томонидан тўлиқ назоратга олиниб, фуқарога жарима қўлланилган.
Яккабоғ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати чорва моллари эгаси С.Бойсаров билан ҳолат бўйича суҳбат қурганида, у қилган ишидан пушаймонлиги ва бу каби ҳолатлар қайта такрорланмаслигини билдириб, чорва моллари пайхон қилган ҳудудларни тозалаб қўйишини айтди", - дейилади ҳокимлик хабарида.
Ўхшаш янгиликлар:
![Яккабоғ тумани ҳокимлиги "Nasafnews"дан узр сўради](https://nnews.uz/uploads/posts/2022-04/1650520107_zlkakaqg_q0pa0jytsrkbi1dfbaqsgmv.jpg)
![Яккабоғ тумани ҳокимлиги учинчи маротаба ваъда берди](https://nnews.uz/uploads/posts/2022-04/1650293143_img_20220418_194140_766.jpg)
!["Nasafnews" танқидидан кейин Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги канализация сувлари дарёга оқизилаётганини тан олди](https://nnews.uz/uploads/posts/2022-04/1650137840_photo_2022-04-17_00-35-11.jpg)
![Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи ҳайфсан олгани рад этилди](https://nnews.uz/uploads/posts/2022-04/1650191785_photo_2022-04-17_15-31-42.jpg)