Қамашида "Исузу" ва "Ласетти" тўқнашди
2022 йил 8 декабрь куни соат тахминан 21:00 ларда Қамаши тумани А-378 ва 4Р-79 автомобиль йўллари кесишган Чим чорраҳасида ҳайдовчи У.Ж. бошқарувида бўлган "Исузу" русумли автотранспорт воситаси ҳамда Қ.А. бошқарувида бўлган "Ласетти" русумли автотранспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ хабар берди.ЙТҲда ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.