Бош саҳифа » АВТО » Қамашида 2 кунда 2 та авария содир бўлган йўлга онлайн радар қўйиб қўйишди

Қамашида 2 кунда 2 та авария содир бўлган йўлга онлайн радар қўйиб қўйишди

25 авг 2022
946
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Хабарингиз бор, "Nasafnews" ахборот портали 22 ва 23 август кунлари Қамашида туманида 2 та мудҳиш ЙТҲлар содир бўлгани ҳақида хабарлар эълон қилганди. ИИБ 23 август куни содир бўлган воқеа ҳақида маълумот бериб, 2 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Аммо 22 август кунидаги "Дамас" ва "Некcия" русумли автомашиналар тўқнашуви борасида расмий маълумот берилмади.

Мавзуга доир: Қашқадарёда яна мудҳиш автоавариялар содир бўлмоқда
Қамашида содир бўлган яна бир ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди
Бугун эса Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати мазкур ЙТҲлар содир бўлган ҳудудга радар ўрнатилганини маълум қилди.

"Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, содир бўлаётган йўл тарнспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг, Қамаши тумани ҳудудидан ўтувчи 1209-1212 км.лар оралиғида, тезликни назорат қилиш мақсадида, 2 та онлайн радар ва милтилловчи маёқчалар ўрнатилди" , - дейилади ИИБ хабарида.

"Nasafnews" кузатувчилари юқоридаги 2 та ЙТҲ содир бўлган йўл ўпирилиб кетгани ҳақида суратлар юборди ва кузатувчиларимиз бу йўллар таъмирланиши учун қанча қурбон керак деган ҳақли саволларни ўртага ташлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Муборак туманида содир бўлган ва 8 кишини бу ҳаётдан олиб кетган аварияга ҳам йўлларнинг абгор ҳолатда экани сабаб қилиб кўрсатилганди. Шундан сўнг, бу йўлларда кенг кўламда асфальтлаштириш ишлари бошлаб юборилди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: