Чироқчилик ўсмир коронавирусдан вафот этган 39 ёшли шифокорнинг жияни бўлган

1740
Чироқчида аниқланган бемор ҳақида Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи Нуриддин Эгамов аниқлик киритди.
Унга кўра, бемор ўғил бола. У Коронавирусдан вафот этган 39 ёшли шифокорнинг жияни.
– Касаллиги туфайли операция қилиниш учун қариндошиникига отаси билан борган, – дейди Н.Эгамов. – Врач уни таниш шифокорлари ёрдамида операция қилдирган. Отасининг шахсий машинасида борганиги учун жамоат транспортларида юрмаган. 23 март куни уйига қайтган. Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 14 ёшли бемор ва унинг яқин қариндошларини карантинга олинмоқда. Отасида касаллик белгилари аниқланмади. Ҳозир Чироқчи туманида текширув профилактика ишлари давом этаётганлиги сабабли карантинга олинганларнинг якуний сони ҳақида маълумот бера олмайман..
“Nasafnews” ахборот сайти ҳозирда ҳолат бўйича вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан боғланиб турибди. Тўлиқ маълумотларни бизда кузатиб боринг.
Ўролжон КАМОЛОВ
Телеграмдаги айрим расмий ва норасмий каналлар «Nasafnews»дан хабар кўчирганда муаллифлик ҳуқуқига амал қилишларини сўраймиз.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here