Ана холос! Ғузорда ЙПХ ходими фуқаро саволига жавоб бермай қочиб кетди

3159
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида ЙПХ ходими билан боғлиқ яна бир қизиқ воқеа содир бўлди.
Гап шундаки, 2020 йил 1 март куни йўл-патруль хизмати инспектори сафдор Тоғаймуродов Аброр Акрамович шу куни соат 13:40 ларда М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг Ғузор тумани ҳудудидан ўтувчи 1948 км.да ўзига беркитилган “Нексия” русумли 70/889VSF давлат рақам белгили хизмат автомашинасида ўрнатилган “Искира видео-2” (тезликни аниқловчи махсус мослама) қурилмаси билан белгиланган тезликни оширган автомашиналарни аниқлаш мақсадида хизмат олиб борган.
Унга мурожаат қилган фуқаро М.Музаффаровнинг саволларига тегишли тартибда жавоб бермасдан у ердан автомашинани бошқариб қочиб кетган.

Қашқадарё вилояти Ички Ишлар бошқармаси ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ҳозирда мазкур ҳолат бўйича хизмат текширув ўтказилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here