Собиқ шаҳар ҳокими Шуҳрат Турсунов кўтарилмоқда. У вилоятдаги бошқармага раҳбар бўлди

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири Т.Худайдергенов буйруғи билан, Турсунов Шуҳрат Ҳамидович Қашқадарё вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Ш.Турсунов бунгача вилоят ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди. У 2005-2013 йилларда Қарши шаҳар ҳокими вазифасида ҳам ишлаган.

Шунингдек, Раҳимов Ботир – вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Б.Раҳимов бунгача Қашқадарё вилояти ирригаторлар ва мелиораторлар оқсоқоллар ассоциацияси раиси лавозимида ишлаб келган. У 1998-2001 йилларда Яккабоғ тумани ҳокими вазифасида ҳам ишлаган.

 

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here