Нишон туманида 11-синф ўқувчиси ўзини осди. Бу биринчи ҳолат эмас

2022 йилнинг 9 март куни Нишон туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Г.Э. (қиз бола) ўзини осиб, ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Nasafnews» манбаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 2005 йилда туғилган Г.Э. ўз яшаш уйининг орқа тарафидаги ўрик дарахтига арқон билан ўзини осиб, воқеа жойида вафот этган.

Қўшимча қилинишича, қизнинг руҳиятида ўзгариш бўлган.

Нишон туман ИИБ бошлиғи Ш. Шокировнинг «Nasafnews» мухбирига маълум қилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Марҳумнинг вафоти юзасидан тиббий экспертиза тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, бу туманда мактаб ўқувчиларининг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ биринчи ҳодиса эмас. 2021 йил Нишон туманидаги 23-мактабнинг 11-синф ўқувчиси (қиз бола) 18 май куни ўзини осиб қўйгани ҳақида ҳам хабар берилганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here