Қамашида банкнинг собиқ ходими сохта квитанция билан 539 нафар фуқароларнинг пулини ўзлаштирди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан тумандаги тижорат банкининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.

Маълум бўлишича, банк филиалнинг собиқ ходими С.Т. фуқаро Ф.Н. билан ўзаро тил бирктириб, 539 нафар фуқарога ўзларини гўёки Ғузор тумани ИИБ ЙҲХБга тўловларни қабул қилувчи ходим сифатида таништириб, уларнинг жами 216 млн сўм тўловларни нақд пулда қабул қилиб, эвазига банк муассасасининг сохта квитанцияларини тақдим этиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here