«Биз майдонда рақибдан ҳар томонлама кучли эдик» — Рўзиқул Бердиев

Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган «Банияс» ҳамда «Насаф» жамоалари ўртасидаги баҳс қаршиликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. 

ОЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритган «аждарлар» жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

«Биз ушбу учрашувга жуда узоқ тайёрландик. Хабарингиз бор, бизда чемпионат энди бошланди. Шундай бўлса-да, ушбу ўйин жамоа учун муҳим эди. Бугун оғир баҳсда кучли рақибни мағлуб этдик. Барча мухлисларни ғалаба билан табриклайман.

Ғалабани омадга боғламаган бўлардим. Вазиятларга қарайдиган бўлсак, бизда ҳам кўп имкониятлар бўлди. Бу омад эмас. Биз майдонда рақибдан ҳар томонлама анча кучли эдик» , – дейди Бердиев.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here