Бугун Қаршининг «Насаф» клуби Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш учун плей-офф ўйинида БААнинг «Банияс» клубига қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида омад «Насаф»га кулиб боқди.
Жамоа ҳимоячиси Шерзод Насруллаев ўйиннинг 27-дақиқасида рақиб жамоа дарвозани ишғол қилди. 0:1!
Ўйиннинг иккинчи бўлими ҳам кескин курашларга бой ўтди.
Ўйиннинг 75-дақиқасида Ҳусайн Норчаев рақиб дарвозасига «Насаф» томонидан навбатдаги голни киритди. 0:2!
Шундай қилиб, ўйин якунига қадар бошқа ҳисоб ўзгармади ва бу ўйинда «Насаф» «Банияс» клубидан устун эканини исботлаб, ғолибликни қўлга киритди.
«Банияс» – «Насаф» 0:2!