Қамашида «Лаcетти» ҳайдовчиси машинада фуқарони судраб кетди (Видео)

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида «Лаcетти» русумли машина фуқарони судраб кетиб, ЙТҲ содир қилгани ҳақида видео тарқалди. Қашқадарё вилояти ИИБ ҳолат юзасидан муносабат берди.

Маълум бўлишича, 2022 йил 8 март куни соат 08:00 ларда Қамаши тумани «Бадахшон» МФЙда яшовчи фуқаро Х.А. бошқарувидаги «Ласетти» русумли автомашинасида Қамаши деҳқон бозори ёнидан ўтган кўчадан «Ҳунарманд» савдо мажмуаси томон ҳаракатланиб борган.

Фуқаро Ҳ.С. бошқарувидаги йўл четида тўхтаб турган «Дамас» русумли автомашинанинг ўнг томон эшик қисмига олд томони билан урилган.

«Дамас» автомашина ҳайдовчиси Ҳ.С. «Ласетти» русумли автомашина ҳайдовчиси Х.А.га нима сабабдан машинасига келиб урилгани сабабини сўраган. 

Ўзаро тортишувдан сўнг "Дамас" автомашина ҳайдовчиси Ҳ.С. Х.А. бошқарувидаги "Ласетти" русумли автомашинанинг эшигини ёпганда эгнидаги чопони чап томон олд эшик ва кузов қисми орасига кириб қолган. 

Бундан бехабар ҳайдовчи Х.А. «Ласетти» русумли автомашинасини юргизиб кетиб, бироз масофагача Ҳ.С.ни чопони билан тортиб кетган. 

Натижада «Ласетти» русумли автомашина ҳайдовчиси Х.А. фуқарони судраб, юргизиб кетиб, автомашинани тўхтатишда шошиб қолиши натижасида йўлни ўнг томон қисмидан ҳаракатланиб кетаётган фуқаро С.З. ва Р.Ф.га тегишли иккита “Дамас” русумли автомашиналарни орқа ва ён томонларига урилган.

Ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here