Қашқадарёда ҳайдовчи лайк учун машинасига рухсат этилмаган махсус ёритувчи қурилмалар ўрнатди (Видео)

Қашқадарёда рухсат этилмаган махсус ёритувчи қурилмалар ўрнатилган «Ласетти» русумли автомобиллар бўйича суриштирув олиб борилди ва ҳайдовчилар аниқланиб, ўрнатилган тартибда чора кўрилди. Транспорт воситалари эса вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Маълум бўлишича, «70 У 002 МА» рақамли автомашина эгаси бундай қурилмаларни ўрнатиб, унинг видеотасвирини лайк йиғиш учун «Тик Ток» ижтимоий тармоғига жойлаштирган.
Қашқадарё вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ҳайдовчи билан мулоқот олиб борганда, у лайк йиғиш мақсадида бўлганини айтган.

Видео:

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here