Қашқадарёда заҳирага қайтариладиган 10 минг гектардан зиёд ер майдони аҳолига танлов асосида ижарага берилади

Қашқадарё вилоятида 10 минг 234 гектар пахта-ғалла экиладиган ҳосили паст бўлган ер майдонлари заҳирага қайтарилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи Ғайрат Ҳамроев Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Таъкидланишича, Қашқадарё вилоятида пахта-ғалла экиладиган ҳосили паст бўлган ер майдонларини туман ҳокимлигининг заҳира  ер фондига қайтариш ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиб, Деҳқон хўжалиги учун пахта-ғалла ерларидан заҳирага қайтарилиши лозим бўлган 10 минг 234 гектар ерларидан 6 минг 244 гектар ер майдонлари вилоят ҳокимининг қарори билан заҳирага олинган. Шундан, 736 та 5 минг 424 гектар ер майдонлари давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиб, “E-IJARA” дастурига юборилган. 3 минг 990 гектар ер майдонлари фермер хўжаликлар фойдаланишида бўлган ерлардан қайтариш бўйича вилоят Қишлоқ хўжалик бошқармаси ҳамкорлигида ишлар олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, бугунги кунда «E-IJARA» ахборот тизимида 78 та лотлардан иборат 173 гектар ер майдонлари ташкилотлар (Давлат кадастрлари палатаси, Сув хўжалиги бошқармаси ва Қишлоқ хўжалик бошқармаси) келишувида турибди.  

413 та лотлардан иборат 378 гектар ер майдонлари туман ҳокимликлари томонидан тасдиқланган ва аукцион савдоларига чиқариш жараёнида.

«E-AUKSION» электрон савдо платформасига деҳқон хўжалиги учун Қашқадарё вилояти бўйича 11 минг 542 та лотларга бўлинган ҳолда 7 минг 050 гектар ер майдонлари Электрон аукционларни ташкил этиш марказига юборилган.

Шундан 3 минг 648 та лотлардан иборат 1 минг 323 гектар ер майдонларини (ўртача 30-40 сотих ер майдонларидан тўғри келади.) аукцион савдолари орқали ғолиблари аниқланган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here