2022 йил 8 март куни Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Маълум бўлишича, Қарши тумани «Қоратепа» қишлоғи ҳудудидан ўтувчи «А-378» автомобиль йўлида «Термиз-Қарши» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани «Ниҳолзор» МФЙда яшовчи Х.Ш. бошқарувида бўлган «Спарк» русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганида, олд томон ўнг эшик пастки қисмидан оғирлиги 514,51 грамм ўткир хидли, шилимшиқсимон кўринишдаги «ОПИЙ» гиёҳвандлик моддасини яширин олиб кетилаётганлиги аниқланиб, процессуал расмийлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан ҳайдовчи И.У. ва унинг жиноий шериги Х.Ш.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.