«Ўзагроинспекция»нинг Нишон тумани бўлими катта инспектори Р.Ш. фуқаро О.Б дан ўзига тегишли трактори учун техник ҳужжат расмийлаштириб бериш эвазига 3 млн. сўм пора талаб қилган.
Қашқадарё вилояти прокуратураси хабарига кўра, инспектор 1 млн сўмни олдиндан олиб, 3 март куни қолган 2 млн сўмни олаётган вақтида вилоят прокуратураси ва Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.