Шаҳрисабзда алкоголь маҳсулотларини қўлбола усулда тайёрлаб сотаётган яширин цех фаолияти фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Маълум бўлишича, фуқаро Б.К. (муқаддам ЖКнинг 186-1-моддаси билан судланган) яшаш хонадонида этил спиртидан алкоголь маҳсулотларини қўлбола усулда тайёрлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 60 литр спирт, 250 дона бир хил рақамли акциз маркалар, турли хил ёрлиқлар ва бошқа асбоб ускуналар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here