Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш тартибини биласизми?

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, 2022 йил 14 феврал куни 71-сон қарорни имзолади.

Ушбу Қарор билан тасдиқланган маъмурий регламенга кўра, ер участкасини хусусийлаштиришда давлат хизматларини кўрсатиш тартиби қуйидагича белгиланди:

Ер участкаларини хусусийлаштириш учун ариза берувчилар ер участкаси жойлашган тегишли ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига ўзлари келган ҳолда мурожаат қиладилар ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтадилар. 

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда эса — ариза берувчининг ўзи мустақил равишдаариза тўлдиради. 

Ер участкасини хусусийлаштириш тўғрисидаги аризага қуйидагиларнинг сканер қилинган нусхаси илова қилиниши керак:

белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (ариза берувчининг вакили мурожаат қилган ҳолларда)

юридик шахснинг тегишли бошқарув органининг ер участкасини хусусийлаштириш тўғрисидаги қарори (ариза берувчи — юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ зарур бўлса).

Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилишида ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг аризаси кўриб чиқилмайди ёки давлат хизматини кўрсатиш тўхатилади. Бунда давлат хизматларини кўрсатиш учун қабул қилинган ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланган йиғим қайтарилмайди.

Шахрисабз туман Давлат хизматлари маркази

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here