Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси директори катта лавозимга кўтарилиб кетди

2019 йил 24 июндан буён “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг қазиб чиқариш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Алишер Сайфуллаевич Мустафоев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати хабар қилди.

Унинг ўрнига Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси директори Рустам Чўлиевич Шеров “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг қазиб чиқариш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот учун: Рустам Шеров 1978 йили Қашқадарё вилояти, Муборак туманида туғилган. У нефт ва газ соҳасидаги фаолиятини 2002 йилда “Муборакнефтгаз” УКда геологликдан бошлаган. “Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш” АЖда турли лавозимларда, “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АЖда Бошқаруви раис лавозимида фаолият юритган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here