«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан Ғузор ҳамда Деҳқонобод туманларида ташкил этилган ўқув курсларида таҳсил олаётган фуқаролар Шўртан газ кимё мажмуасида амалиёт ўташмоқда (Фото)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йил Қашқадарёга сафари чоғида вилоятдаги ишсизлар ва ёшларни касб-ҳунарга ўқитишнинг мутлақо янги тизими жорий этилишини ва касб-ҳунарга ўқитиш ишларига “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалий ёрдам кўрсатилиши тўғрисидаги топшириқ ва кўрсатмалар берилган эди.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Натижада вилоятнинг Ғузор ҳамда Деҳқонобод туманларида аҳолининг ишсиз ва иш қидираётган қатламини касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил этилди ва мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган дастур асосида ёшлар Шўртан газ кимё мажмуасида амалий тажрибаларини оширишмоқда.

Ўқув курсларида таҳсил олаётган ёшларга Шўртан газ кимё мажмуасининг малакали мутахассислари бириктирилган бўлиб, ёшлар ўзлари танлаган касбни пухта эгаллашлари учун яқиндан ёрдам берилмоқда.

Мазкур ўқув курслари асосида мажмуада амалиёт ўтаётган ёшлар учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Жумладан, улар учун 3 маҳал бепул иссиқ овқат, узоқ ҳудудлардан келган ёшлар учун корхона ҳудудидаги «Ишчилар шаҳарчаси»да барча қулайликларга эга бўлган ётоқхона ва уларни бориб келишлари учун махсус автобуслар ажратилган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here