Қашқадарёда 2134 нафар шахс транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган. Улар ичида аёллар ҳам бор

2021 йил давомида Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2134 нафар шахс автомашинани маст ҳолда бошқаргани учун жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Олий суд хабар қилди.

1797 нафарига жарима (шундан 1693 нафарига жарима билан бирга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси), 336 нафарига маъмурий қамоқ жазоси, 1 нафарига транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Маъмурий жавобгарликка тортилганларнинг 14 нафарини аёллар, 2120 нафарини эркаклар ташкил қилади. 

Шу билан бирга, жавобгарликка тортилганларнинг 462 нафарини ёшлар (18-30 ёш), 76 нафарини 60 ёшдан ошганлар, 1 нафари вояга етмаган шахслардир.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here